Musʼhafdagi 81-sura, 29 oyat, 586-sahifadan boshlanadi.
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1. Қуёш ўралиб қолганида;
2. Юлдузлар тўкилганида;
3. Тоғлар жойидан қўзғатилганида;
4. Ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туялар қаровсиз қолганида;
5. Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида;
6. Денгизлар аланга олиб ёнганида;
7. Жонлар жуфтланганида;
8. Тириклай кўмилган қиздан сўралганида;
9. Қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида;
10. Саҳифалар очилганида;
11. Осмон сидириб олинганида;
12. Жаҳаннам қиздирилганида;
13. Жаннат яқинлаштирилганида;
14. Ҳар бир жон нима ҳозирлаб келганини биладир.
15. Кўздан ғойиб бўлгувчи юлдузларга қасам ичаман.
16. Юрувчи, беркинувчиларга.
17. Келиб-кетаётган кечага.
18. Ва отаётган тонгга (қасам ичурманки).
19. У шак-шубҳасиз, улуғ элчининг (Аллоҳдан келтирган) сўзидир!
20. У қувватли, Аршнинг соҳиби наздида мартабаси олий.
21. Итоат этилгувчи ва ишончлидир.
22. Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.
23. Дарҳақиқат, у (Жаброил алайҳиссалом)ни очиқ уфқда кўрди.
24. Ва у ғайбга бахил эмасдир.
25. У (Қуръони Карим) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.
26. Бас, қаён бормоқдасиз?!
27. У бутун оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.
28. Орангиздаги тўғри йўлдан бормоқни истаганлар учун.
29. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар.
Maʼnolar tarjimasi: Uzbek Translation - Rowwad Translation Center, 1.0.4-versiya, QuranEnc.com saytidan oʻzgarishsiz eʼlon qilingan. (QuranEnc.com)
Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi, lekin Qurʼonning oʻzi emas; Qurʼon yuqoridagi arabcha matndir.